Logo

Берлинда Ўзбекистон–Германия савдо-иқтисодий алоқалари бўйича музокара ўтказилди

Апрель 26, 2026. 16:30 • 2 дақ

389
Берлинда Ўзбекистон–Германия савдо-иқтисодий алоқалари бўйича музокара ўтказилди

БЕРЛИН, 26 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Савдо-саноат палатаси (DIHK)нинг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича раҳбари Фолькер Трайер билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар жараёнида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.

Суҳбат чоғида энергетика ва сув таъминоти соҳаларига экологик тоза ҳамда тежамкор технологияларни жорий этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгилаб олинди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар икки мамлакат ўртасида бизнес-миссиялар ташкил этиш, қўшма тадбирлар ўтказиш ва ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш юзасидан ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон–Германия иқтисодий алоқаларини институционал даражада мустаҳкамлаш ва янги инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш