Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Швейцария Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Октябрь 26, 2024. 12:16 • 2 дақ
• 818
БEРН, 26 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида) Дилшод Ахатов кеча Швейцария Президенти Виола Амҳердга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган учрашувда Президент Виола Амҳерд сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида юқори даражадаги икки томонлама алоқалар сезиларли фаоллашганини таъкидлади. У Швейцария ҳукумати Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Швейцария иқтисодиёти ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳиятга эга эканини билдирди. Хусусан, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш, "яшил" иқтисодиёт, "яшил" энергетика, сув ва энергияни тежаш технологияларини жорий қилиш, иқлим ўзгариши ва экология муаммолари оқибатларини бартараф қилиш, касбий таълим тизимида Швейцария дуал таълим моделини жорий қилиш борасида ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.
Президент Виола Амҳерд Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига муваффақият ва фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Ахатов 2023 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчиси сифатида Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ишонч ёрлиқларини топширган эди. топширган эди. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Швейцарияда ҳам мамлакатимизнинг расмий вакили ҳисобланади. Берлинга тайинланганига қадар, у 2020-2023 йиллар Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган.
2010-2013 йилларда мамлакатимизнинг Германиядаги элчиси, шунингдек, Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда ўриндошлик асосида элчи бўлиб ишлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади