Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Черногория Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ноябрь 27, 2024. 10:01 • 52 сония
• 1549
ПОДГОРИЦА, 26 ноябрь. /"Дунё" АА/. Икки томонлама муносабатлар тарихида Ўзбекистоннинг Черногориядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) 25 ноябрь куни Черногория Президенти Яков Милатовичга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Президент қароргоҳида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон-Черногория муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, уларни янги сифат босқичига олиб чиқиш бўйича истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.
Президент Яков Милатович Ўзбекистон халқини ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида эришилган муваффақиятлар билан табриклаб, юртимизга тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилади. Черногория раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари муҳимлигини таъкидлади.
Черногория икки томонлама муносабатлар, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий соҳалардаги салоҳиятни юқори баҳолайди. Президент сайёҳлик ва гуманитар алмашинувлар учун қулай шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Черногория ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2006 йил 19 декабрь куни ўрнатилган.
Ойбек Шахавдинов икки томонлама муносабатлар тарихида Ўзбекистоннинг Словениядаги, 23 октябрь куни Хорватиядаги биринчи элчиси бўлди. У 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси лавозимига тайинланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади