Logo

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Июнь 22, 2025. 00:41 • 37 сония

63
Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида иштироки доирасида Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдик. Савдо, транспорт-логистика, энергетика ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратдик.

Икки мамлакат Раҳбарлари ўртасида олий даражада эришилган барча келишувларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши кун тартибимиздаги устувор масаладир".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш