Logo

Ўзбекистон делегацияси "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" форматидаги ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашувида иштирок этмоқда

Апрель 16, 2025. 15:59 • 32 сония

123
Ўзбекистон делегацияси "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" форматидаги ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашувида иштирок этмоқда

АЛ-КУВАЙТ, 16 апрель. /"Дунё" АА/. Бугун Кувайт пойтахтида "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" форматидаги ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашуви ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегация иштирок этмоқда.

Учрашувда ТИВ раҳбарлари минтақалараро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, бўлажак олий даражадаги Самарқанд саммитига тайёргарликнинг боришини муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 15 апрель куни Тошкентда "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш