Ўзбекистон ТИВ раҳбари Словениянинг янги тайинланган элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди
Май 12, 2025. 18:12 • 44 сония
• 743
ТОШКЕНТ, 12 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Словениянинг мамлакатимиздаги янги элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида жойлашган) Аленка Суҳадольникни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Аленка Суҳадолник хонимларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Унинг ушбу лавозимга тайинланиши мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш йўлида хизмат қилишига ишонамиз.
Ҳеч шубҳасиз, ҳамкорлигимизни янада ошириш учун катта имкониятлар мавжуд. Икки томонлама муносабатларнинг 2025 йилги кун тартиби бой ва жуда истиқболли. Турли соҳаларда алоқаларимизни мустаҳкамлаш бизнинг устувор вазифамиздир.
Ўзбекистонга хуш келибсиз, Элчи хоним"!
Аленка Суҳадольник 2024-2025 йилларда Словениянинг Тошкентдаги дипломатик миссиясини бошқарган Дарья Бавдаж Курет ўрнига тайинланди.
Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1995 йил 16 январда ўрнатилган.
"Дунё" АА олган
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди