Ўзбекистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарлари Деҳлида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар
Июнь 06, 2025. 00:04 • 34 сония
• 624
ДЕҲЛИ, 5 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Қадрли ҳамкасбим, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги чуқур тарихий ва маданий ришталарга асосланган, бугунги кунда мустаҳкам стратегик ҳамкорликка айланган муносабатларимиз яна бир бор тасдиқланди.
Учрашувимиз давомида биз Раҳбарларимиз томонидан илгари сурилган мақсадларни амалга ошириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва барча соҳаларда жадал ривожланаётган алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди