Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдилар
Май 15, 2025. 10:34 • 40 сония
• 745
ТОШКЕНТ, 15 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қозоғистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Қозоғистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу жаноблари билан телефон орқали самарали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Минтақавий барқарорлик, иқтисодий ҳамкорлик ва маданий алоқаларни ривожлантиришга бўлган умумий интилишларимиз асосида Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдик.
Мамлакатларимиз ҳар бир соҳада ҳеч қандай истисносиз ўзаро мақсадларга эришиш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этмоқда".
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди