Logo

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ вазирлари телефон орқали мулоқотда муҳим соҳалардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди

Январ 16, 2026. 19:30 • 46 сония

168
Ўзбекистон ва Хитой ТИВ вазирлари телефон орқали мулоқотда муҳим соҳалардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди

ТОШКЕНТ, 16 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И жаноблари билан самарали телефон мулоқоти ўтказдик, деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдик. Юқори даражадаги сиёсий ишонч ва барча босқичлардаги фаол мулоқотга асосланган икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланаётганини мамнуният билан таъкидладик.

Муҳим йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдик. 2026 йилги кун тартиби сермазмун ва истиқболли”.

“Дунё” АА архивидан олинган сурат 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш