Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар
Май 25, 2025. 12:53 • 39 сония
• 676
ТОШКЕНТ, 25 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Покистон Сенати аъзоси, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Покистон Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида. – Ташқи ишлар вазирликлари Раҳбарларимиз ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришини таъкидладик.
Икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро савдони фаоллаштириш ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўли лойиҳасини муҳокама қилдик.
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди