Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ICESCO бош директори билан учрашди
Май 24, 2025. 17:20 • 35 сония
• 956
ТОШКЕНТ, 24 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ICESCO бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик жаноблари билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Кенгайиб бораётган ҳамкорлигимиз ҳақида атрофлича фикр алмашдик.
ICESCOнинг истиқболли ташаббусларини, жумладан, 2025 йилда Самарқанд шаҳрини Ислом дунёсининг маданият пойтахти сифатида нишонланишини олқишлаймиз.
Шунингдек, Ўзбекистон Ҳукумати ва ICESCO ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва яқин келажакда самарали лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган Ҳаракатлар режасини имзоладик".
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди