Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Лондонда Буюк Британия Жамоатлар палатаси спикери билан учрашди
Май 19, 2025. 20:50 • 36 сония
• 1070
ТОШКЕНТ, 19 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Лондонда Буюк Британия Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Буюк Британия Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Музокараларимиз Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги алоқаларни, халқларимиз ўртасидаги чуқурлашиб бораётган шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилди.
Савдо, таълим, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ўзаро алмашинувларни жадаллаштириш ҳамда умумий мақсадларни илгари суриш учун зарур бўлган парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилдик.
Халқлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш жадал давом этаётган ташқи сиёсатимизнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди