Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Самарқандда Россия ташқи ишлар вазири билан учрашди

Апрель 23, 2025. 09:17 • 28 сония

1166
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Самарқандда Россия ташқи ишлар вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 23 апрель /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Самарқанд шаҳар аэропортида ташриф билан мамлакатимизга келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жанобларини Самарқандда кутиб олишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Икки ва кўп томонлама кун тартибимиздаги кенг кўламли масалаларни қамраб олган мазмунли музокаралар ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Биз Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни халқларимиз фаровонлиги йўлида янада ривожлантиришга интиламиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш