Logo

Самарқандда Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг музокаралари бошланди

Апрель 23, 2025. 11:55 • 41 сония

831
Самарқандда Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг музокаралари бошланди

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /"Дунё" АА/. Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги икки мамлакат делегацияларининг музокаралари бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўртасидаги музокаралар дўстона ва конструктив руҳда бошланди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг матбуот котиби Ахрор Бурхонов ўзининг telegram каналида. – Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилмоқда. Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.

Музокаралар давомида икки томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга, хусусан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда".

Эслатиб ўтамиз, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегация кеча Самарқандга келган эди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш