Тошкентда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги Шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш тўғрисидаги Баённома имзоланди
Ноябрь 15, 2025. 20:32 • 2 дақ
• 329
ТОШКЕНТ, 15 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари бугун уч мамлакат ўртасидаги давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги Шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш тўғрисидаги Баённомани имзоладилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугунги кун Марказий Осиёдаги қўшничилик муносабатлари тарихида ҳақиқатан ҳам муҳим ва ижобий босқич бўлди, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. - Қирғизистон ва Тожикистонлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда мамлакатларимиз ўртасидаги давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги Шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш тўғрисидаги Баённомани имзоладик.
Бу муҳим қадам конструктив мулоқот, ўзаро ишонч ҳамда ҳукуматларимизнинг минтақада тинчлик, барқарорлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга бўлган умумий интилиши натижаси ҳисобланади.
Ратификация жараёнининг якунланиши нозик масалаларни дипломатия, ўзаро ҳурмат ва узоқни кўра билиш орқали ҳал этишдаги умумий салоҳиятимизни намоён этади".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси