Logo

Тошкентда Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди

Ноябрь 15, 2025. 20:10 • 2 дақ

276
Тошкентда Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 15 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик доирасида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонлик ҳамкасбларим билан самарали йиғилиш ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақамизнинг умумий фаровонлигини янада ошириш учун кенг кўламли имкониятларни кўриб чиқдик.

Шунингдек ўқинг

Муҳокамаларимиз бир қатор муҳим масалаларга, жумладан, саммит кун тартиби лойиҳаси, асосий қарорлар ва Марказий Осиёда ҳамкорликнинг келажакдаги йўналишини белгилайдиган якуний ҳужжатлар рўйхатига қаратилди.

Интеграцияни қўллаб-қувватлаш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва умумий чақириқларни биргаликда ҳал этиш борасидаги интилишларимизда якдилмиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш