Logo

Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Литва ва Латвияда бўлди

Октябрь 14, 2024. 15:52 • 3 дақ

226
Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Литва ва Латвияда бўлди

РИГА, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Нодир Жумаев бошчилигидаги делегациянинг  Литва ва Латвияга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Сафар давомида Литванинг Вильнюс университетида, Латвия Сеймида ва Ўзбекистон элчихонасида давра суҳбатлари ташкил этилди.


Тадбирларда депутатлар, илмий доиралар, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва сайловда иштироклари режалаштирилган кузатувчилар иштирок этишди.


Делегация  аъзолари иштирокчиларга Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сиёсий партиялар, маҳалла институти, сайлов жараёнининг ҳуқуқий асослари ва хусусиятлари бўйича тақдимотлар ўтказдилар.


Иштирокчиларнинг алоҳида эътибори 27 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сиёсий тадбир — Парламент сайловларига, қаратилди. Хорижда истиқомат қилиб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва талабаларнинг сайловда иштирок этиш учун яратилган шароитлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.


Литва ва Латвия вакиллари юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига юқори баҳо бериб Болтиқбўйи мамлакатлари бугунги кунда Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдиришди.


Шунингдек ўқинг

Жумладан, Вильнюс университети ректори Римвидас Петраускас Ўзбекистон минтақада етакчи давлатга айланиб бораётганини таъкидлади.  "Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган очиқ ташқи сиёсат мамлакатни Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорлик ривожининг локомотивига айлантирди", деди у.


Латвия Сейми депутати, Ўзбекистон билан парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Андрис Кулбергс Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловни аралаш - мажоритар-пропорционал сайлов тизими асосида ўтказишнинг янги тартиби жорий қилинганини юқори баҳолади.


"Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар давлатни янада ривожлантиришга, шу билан биргаликда Европа Иттифоқи мамлакатлари, жумладан Латвия тадбиркорлари ва инвесторлари учун жозибадорликни оширишга хизмат қилмоқда", дея қайд этди депутат.


Депутат Амилс Салимовс мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаш баробарида, Ўзбекистонда тадбиркор ва инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар Болтиқбўйи мамлакатлари ишбилармон доиралари вакилларида катта қизиқиш уйғотганини маълум қилди.


Латвия халқаро муносабатлар институти директори Карлис Буковскиснинг айтишича, Ўзбекистон расмий Риганинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори ҳисобланади.


Латвия Фанлар академиясининг Иқтисодиёт институти раҳбари Нина Линде Латвия Ўзбекистонда гендер тенглигига катта эътибор қаратилаётганини олқишлашини билдирди. "Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари орасида хотин-қизлар сонини оширилиши давлат тараққиётидаги муҳим қадамдир", деди у.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш