Logo

Ғарбий Африкада жойлашган Либерия Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 154-давлат бўлди

Сентябрь 27, 2024. 15:10 • 36 сония

116
Ғарбий Африкада жойлашган Либерия Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 154-давлат бўлди

ТОШКЕНТ, 27 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Либерия ташқи ишлар вазири Сара Бейсолов Ньянти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири. 

"Либерия – биз билан дипломатик алоқалар ўрнатган 154-давлат бўлди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Либерия ташқи ишлар вазири Сара Бейсолов Ньянти хоним билан бугунги учрашувда Қўшма коммюнике имзоладик. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари келгусидаги ҳамкорликнинг дастлабки кун тартибини мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқишга келишиб олдик".


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Нью-Йоркка ташрифи давомида, шунингдек, Кабо-Верде, Сейшел ороллари, Бурунди ва Ботсвана билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникеларни имзолаган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш