Бугун CNN телеканалларида «Самарқанд руҳи» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтади
Декабрь 23, 2023. 15:03 • 2 дақ
• 133
ҚОҲИРА, 23 декабрь. / «Дунё» АА/. Мисрнинг «Сада ал-Балад» ахборот агентлиги веб-сайтида Ўзбекистоннинг маданий ва туризм жабҳаларидаги воқеаларга бағишлаган туркум мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан мазкур агентлик «Ўзбекистон Марказий Осиёдаги сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакат сифатида тан олинди» сарлавҳали мақолани ўз муштарийлари эътиборига тақдим этди.
Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистон сайёҳлар учун хавфсизлик бўйича Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши мамлакат деб эътироф этилди.
«Бу ҳақда «International SOS» - хавфсизлик таъминлаш ва соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича дунёдаги энг йирик ихтисослашган компания экспертлари тадқиқотларида қайд этилган, дейилади мақолада. - Унга кўра, Ўзбекистон хавф даражаси паст бўлган давлатлар қаторига киритилган. Демак, мамлакатда зўравонлик даражаси паст, тартибсизликлар учрамайди, хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар хизматлари самарали , инфратузилма эса яхши ишламоқда».
«Сада ал-Балад» АА, шунингдек, «CNN телеканалида Ўзбекистоннинг бой маданий меросига бағишланган «Самарқанд руҳи» фильмининг премьераси бўлиб ўтади» сарлавҳали мақолани ҳам тарқатди.
Мақолада таъкидланишича, жаҳоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларидан бири - CNN телеканали «Самарқанд руҳи» номли ҳужжатли фильмини намойиш қилади.
«Ушбу фильм Ўзбекистоннинг туризми ва тарихий Самарқанд шаҳрининг маданий меросига бағишлаган, - деб ёзган агентлик. - 30 дақиқа давом этадиган мазкур ҳужжатли фильмда Самарқанднинг ҳайратланарли гўзаллиги, тарихий диққатга сазовор жойлари, замонавий ҳаёти ва анъаналари ҳақида ҳикоя қилинади».
Нашрда телетомошабинлар ушбу тарихий премьерани барча «CNN телеканалларида 23 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 22:30 да (Париж вақти билан 18:30) томоша қилишлари мумкинлиги ҳам хабар қилинган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
“Asdaa Oman” газетаси: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ошиши кутилмоқда
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг Мисрга ташрифи етакчи ОАВда кенг ёритилди