Logo

Иордания ОАВ: Тошкент халқаро инвестиция форуми инвесторлар учун кенг имкониятлар эшигини очади

Апрель 18, 2026. 13:00 • 2 дақ

69
Иордания ОАВ: Тошкент халқаро инвестиция форуми инвесторлар учун кенг имкониятлар эшигини очади
Иордания ОАВ: Тошкент халқаро инвестиция форуми инвесторлар учун кенг имкониятлар эшигини очади

 АММАН, 17 апрель. /“Дунё” АА/. Иорданиянинг нуфузли “Jordan Times” газетаси ва «Petra»  ахборот агентлиги шу йил июнь ойида бўлиб ўтадиган V Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрнинг маълум қилишича, “Инвестиция барқарорлиги: янги уфуқлар, янги шерикликлар” шиори остида ўтадиган форум давлат раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, етакчи молиявий экспертлар ва халқаро инвесторларни бир майдонга жамлаши кутилмоқда.

Мақолада ёзилишича, форум глобал иқтисодий ноаниқлик шароитида капитални ҳимоя қилиш, ривожланаётган бозорлар барқарорлигини ошириш ва янги логистик йўлакларни очиш каби стратегик масалаларга қаратилган.

Газетада Ўзбекистоннинг макроиқтисодий муваффақиятларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Хусусан, 2025 йил якунларига кўра, мамлакат ЯИМ ҳажми 7,7 фоизга ўсиб, 147 миллиард доллардан ошгани – Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири экани қайд этилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 2017 йилдаги 4 миллиард доллардан 2025 йилга келиб 42 миллиард долларгача ўсгани мамлакат иқтисодиёти сифат жиҳатидан янги босқичга чиққанидан далолат беради.

“Jordan Times” нашрининг хулоса қилишича, Тошкент халқаро инвестиция форуми аниқ капитални иқтисодиётга жалб этишда самарали механизм бўлиши мумкин. Қисқа қилиб айтганда, Тошкент халқаро инвестиция форуми халқаро инвесторлар учун кенг имкониятлар эшигини очади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш