Тошкентда Ислом цивилизацияси марказининг очилиши қирғиз ОАВ нигоҳида

БИШКЕК, 23 март. /“Дунё” АА/. Қирғизистоннинг “24.kg” ахборот агентлиги Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази очилишига бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қурилган ушбу марказ тинчлик, барқарорлик ва ижтимоий тотувлик, айниқса, ҳозирги беқарор халқаро вазият шароитида муҳим аҳамият касб этади.
Ислом цивилизацияси маркази мамлакатимизда энг йирик маънавий-маърифий ва илмий лойиҳалардан бири сифатида қаралади. Унда Ўзбекистоннинг кўп минг йиллик тарихи, бой маданий мероси ва халқнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси акс эттирилган.
Шунингдек, муаллиф мажмуа Ҳазрати Имом ансамбли ёнида жойлашгани ва унда турли тарихий даврларга бағишланган экспозициялар, хусусан, Қуръоннинг энг қадимги қўлёзмаларидан бири - Усмон Мусҳафи сақланишига алоҳида эътибор қаратади.
“Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватлангани ҳамда миллий меросни асраб-авайлаш ва оммалаштириш, шунингдек, хорижий ташкилотлар билан илмий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган”, - дея якунлайди “24.kg”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси