Logo

Тошкентда сунъий интеллект этикаси форуми ўтказилади

Март 12, 2026. 13:00 • 2 дақ

318
Тошкентда сунъий интеллект этикаси форуми ўтказилади

ТОШКЕНТ, 19 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси ташаббуси билан сунъий интеллект этикасини такомиллаштириш бўйича онлайн суҳбат ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда юртимизнинг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.

ЮНЕСКОдан Тадқиқотлар, этика ва инклюзия бўлими директори вазифасини бажарувчи Дафна Файнхольц ва Ижтимоий-гуманитар фанлар сектори бошлиғи Мариаграция Сквиччарини қатнашди.

Мулоқот давомида 2026 йил сентябрь ойида Тошкентда сунъий интеллект этикаси бўйича халқаро экспертлар форумини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Ушбу халқаро форумни Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси илк бор 2025 йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси Ўзбекистон Президенти томонидан билдирилган эди.

Томонлар сунъий интеллектни ривожлантириш ва қўллашнинг техник ва ахлоқий жиҳатлари бўйича фикр алмашди. Ўзбекистон томони ушбу йўналишда ЮНЕСКО билан мазмунли ва амалий йўналтирилган ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқотни давом эттириш, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасида сунъий интеллектни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш