Ўзбекистонлик талабалар Хитойда ўтказилган АКТ бўйича халқаро мусобақада учинчи ўринни эгаллашди
Май 29, 2025. 14:43 • 43 сония
• 100
ГУАНЧЖОУ, 29 май. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Гуандун провинцияси Шэньжэнь шаҳрида "Huawei ICT Competition 2024-2025" халқаро мусобақасининг якуний финал босқичи бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Уч босқичли – миллий, минтақавий ва глобал тизим асосида ўтказилган мусобақаларда Тошкент ахборот-технологиялари университетининг "Volta" жамоаси қатнашди. Шунингдек, дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларидаги икки мингта олий таълим муассасаларидан 960 минг нафар талаба иштирок этди.
Мусобақанинг "Инновациялар танлови" номинациясида жамоалар кундалик ҳаётда тўқнаш келадиган муаммоларни аниқлаб, сунъий интеллект, "булутли" ҳисоблаш, катта маълумотлар ҳамда бошқа технологиялардан фойдаланган ҳолда ижтимоий ва тижорат қийматга эга бўлган функционал ечимларни тақдим этишди.
Финал босқичида иштирок этган Хитой, Германия, Туркия, Польша, Аргентина, Қатар ва бошқа давлатлар жамоалари орасида Тошкент ахборот-технологиялари университетининг "Volta" жамоасининг тақдимоти ташкилотчилари томонидан юқори баҳоланди ва улар учинчи ўринга лойиқ кўрилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди