Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Хорватия элчиси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Февраль 12, 2025. 19:30 • 35 сония

157
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Хорватия элчиси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ12 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев кеча Хорватиянинг мамлакатимиздаги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Рефик Шабанович билан видеоконференцалоқа форматида учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувнинг асосий кун тартибидан ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон фуқароларини Хорватияга ишлаш учун жўнатишнинг ташкилий масалалари ва қонунчилик базасини яратиш мақсадида мутахассисларни жалб қилиш муҳокама қилинди.

Томонлар ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини қайд этдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш