Logo

Ўзбекистон ва Германия ўртасида тўқимачилик саноатидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Январ 28, 2026. 16:49 • 2 дақ

382
Ўзбекистон ва Германия ўртасида тўқимачилик саноатидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

БЕРЛИН, 29 январь. /“Дунё” АА/. Юртимизнинг “Ўзтўқимачиликсаноат” ҳамда Германиянинг “Gesamtmasche” уюшмалари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда ўтган 2023–2025 йилларда ҳамкорликда амалга оширилган “GUZ Partners” лойиҳаси доирасида эришилган натижалар сарҳисоб қилиниб, лойиҳанинг навбатдаги босқичида белгиланган вазифаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

“Gesamtverband der deutschen Maschenindustrie e.V. – Gesamtmasche” – Германиянинг трикотаж маҳсулотлари саноати уюшмаси ҳисобланади. Ушбу ташкилотга тахминан 250 та компания аъзо, 20 минг 500 га яқин иш ўрнига эга ва йиллик айланмаси 4,5 миллиард евро атрофида. 1916 йил ташкил этилган уюшманинг экспортдаги улуши 45 фоиз, қароргоҳи Штутгарт шаҳрида жойлашган. Халқаро бозорлар, техника ва инновациялар, барқарорлик ва атроф-муҳит уюшманинг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг

“GUZ Partners” лойиҳаси доирасида ўтган йиллар мобайнида 25 та ўқув семинари ва соҳага ихтисослаштирилган 8 та тадбир ташкил этилди. Натижада, 2 минг нафардан ортиқ соҳа вакилларининг касбий билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.

Немис компанияларининг Ўзбекистонга ҳамда юртимиз тўқимачилик саноати корхоналарининг Германияга бизнес-миссиялари яхши йўлга қўйилган.

Учрашув давомида Германиялик ҳамкорларга мамлакатимиз тўқимачилик саноатининг экспорт имкониятлари, маҳсулот турлари, ишлаб чиқариш қувватлари, корхоналарнинг халқаро стандартлар бўйича сертификатлаш тажрибаси ҳақида маълумот берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш